Эй Эгам, содиқ севгинг фалакларга етгайдир, Эй Эгам, садоқатинг самоларга чўзилгайдир.
Аммо Эгамизнинг содиқ севгиси Абадулабад Ундан қўрққанлар билан биргадир! Унинг содиқлиги эса уларнинг наслига ўтади.
Шармандаликдан қўрқаман, мендан узоқ қил, Зотан, қоидаларинг эзгудир.
Қадимда ота–боболаримизга онт ичганингдай, Сен Ёқуб авлодига садоқатли бўласан, Иброҳим наслига сўнмас севгингни кўрсатасан.