Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Абумалекка тушида яна деди: — Сенинг пок кўнгилли эканингни биламан. Шу сабабдан Менга қарши гуноҳ қилишдан сени сақладим. Сорага тегишингга йўл қўймадим. Бу хонадонда ҳеч ким мендан катта эмас. Сиздан бошқа бирор нарсани мендан аямади. Чунки сиз унинг хотинисиз. Қандай қилиб мен шу қадар қабиҳлик қилиб, Худога қарши гуноҳ қиламан?! Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг? Хет халқидан бўлган Уриёни ўлдирдинг, ҳа, Оммонларнинг қиличи билан жонини олдинг. Хотинини эса тортиб олдинг. — Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан. Сен одилсан, эй Эгам, Ҳукмларинг адолатлидир. Энди отамнинг олдига бориб, унга шундай деб айтаман: “Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Кейин ўғли отасига айтибди: — Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз деб аталишга лойиқ эмасман. Йўқ, асло! Ахир, ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Муқаддас битикларда Худо ҳақида шундай ёзилган–ку: “Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Айбимни фош этганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.”
Выбор основного перевода