Кўп одамлар айтади: “Яхши замонларни ким бизга кўрсатади?!” деб. Эй Эгам, жамолинг бизга нурларини сочсин!
Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир, Руҳан эзилганларни У қутқаради.
Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман.
Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто осмонга ҳам қарашга ботинолмай, кўкрагига урганича: — Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! — деб илтижо қиларди.