Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зеро, Эгамиз Қуддусни барпо қилади, Ўзининг шуҳрати ила зоҳир бўлади. Мана, қаранг Қуддусга! Байрамларимиз шаҳрига боқинг. Ўз кўзларингиз билан Сионни, Ўша осуда масканни кўрасиз. Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди, Унинг қозиқлари сурилмайди, Биронта арқони узилмайди. Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик ва қўшиқ садолари янграйди. Эгам айтар: “Эй мазлум шаҳар! Бўронларда қолдинг, аммо ҳеч ким сени юпатмади! Мана, Мен фируза тошлар ишлатиб, сени қайта қураман. Зангори ёқут тошлардан сенга пойдевор қўяман.
Выбор основного перевода