Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мактубнинг мазмуни шундай эди: “Уриёни уруш қизиган жойга юборгин–да, бир ўзини қолдир, токи у яраланиб ҳалок бўлсин.” Йўаб шаҳарни қуршаб олган эди. Уриёни ғанимнинг кучли лашкари эгаллаган ерга юборди. Ғаним лашкари шаҳардан чиқиб келиб, Йўабнинг сипоҳлари билан жанг қилди. Ғаним лашкари Довуднинг одамларидан баъзиларини ўлдирди, Хет халқидан бўлган Уриё ҳам ўлдирилди. Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг? Хет халқидан бўлган Уриёни ўлдирдинг, ҳа, Оммонларнинг қиличи билан жонини олдинг. Хотинини эса тортиб олдинг. Эгамиз уларга барака беради, Нажоткор Худо уларни оқлайди. Ўзинг мени бошлаб боргин, Ҳақиқатингни менга ўргатгин, Нажоткорим Худо Ўзингсан, Кун бўйи Сендан умид қиламан. Одиллигинг ҳақидаги сўзлару мадҳинг Кун бўйи тилимдан тушмайди. Менга қилганларингдан ҳайратга тушдим, Адолатингни ҳар кимга ҳикоя қилавераман, Нажотингни кун бўйи сўйлайвераман.
Выбор основного перевода