Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида айтиладиган Довуд саноси. Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил, Менинг жоним Сенда паноҳ топади. Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман. Улар ҳақи Ўз аҳдини ёдида тутди, Мўл содиқ севгиси билан уларга шафқат кўрсатди. Эй Эгамиз, бизга марҳамат қил, Биз Сенга умид боғлаймиз. Бизга ҳар куни куч ато қил, Кулфат чоғи эса бизга нажот бер. Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим Айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман. Хабаққуқ пайғамбарнинг куйга солинган ибодати қуйидагича: “Эй Эгам, мен Сенинг шуҳратинг ҳақида эшитдим. Қилган буюк ишларингдан ҳайратда қолдим. Эй Эгам, бизнинг давримизда ҳам шундай ишларингни қилгин. Одамлар Сенинг нималарга қодир эканлигингни билиб қўйишсин. Ғазабланганингда меҳр–шафқатни эсдан чиқармагин. Худо келади Эдом юртидан, Муқаддас Худо келади Порон қирларидан. Унинг улуғворлиги кўкни порлатар, Ҳамду саноларига бутун дунё тўлар. Улуғворлиги чақмоқдай чақнар, Нур сочилар Унинг қўлидан — Куч яширинган билагидан. Унинг олдида юради ўлат, Унинг кетидан эргашади офат. Тўхтаганда ер силкинади, Назар солганда халқларни титроқ босади. У юрган кўҳна йўллар бўйидаги Мангу тоғлар ўпирилиб тушади, Абадий қирлар чўкиб паст бўлади. Кушон халқининг қўрққанини мен кўряпман, Мидиён халқининг дағ–дағ қалтираганини кўряпман. Эй Эгам, наҳотки ғазаблансанг дарёлардан?! Наҳот Сенинг жаҳлинг чиқса ирмоқлардан?! Ёки Сенинг қасдинг бормиди денгиздан?! Шунинг учун отларингни чоптирасанми, Зафарли жанг араваларингга миниб оласанми?! Сен ғилофдан чиқарасан камонингни, Ўқларга тўлдирасан ўқдонингни. Дарёлар билан ёрасан ер юзини. Буни кўрганда тоғларни дард тутар, Шиддатли оқим кўпириб оқар. Денгиз тубидан нидо янграр, Денгиз тўлқинлари кўкка интилар. Сенинг ўқларинг учиб чақнайди, Найзаларинг ялт этиб ёнади. Бундан қуёшу ой ўз жойида қотиб туради. Сен жаҳл устида босиб ўтарсан ер юзини, Ғазабга миниб оёқ ости қиларсан халқларни. Қутқариш учун келасан Ўз халқингни, Ўз танлаганинг орқали озод қилиш учун уларни. Фосиқ халқнинг йўлбошчисини урасан, Бошдан–оёқ уни шилиб ташлайсан. Ана, ғанимларимиз қуюн каби келяптилар, Бизни ҳар ёққа тарқатиб юбормоқчи бўляптилар. Ўз уясида ўлжасини ғажиган йиртқич ҳайвондай, Осон овидан ўзида йўқ севиняптилар. Сен эса уларнинг йўлбошчисини ўз ўқлари билан ҳалок қиласан. Отларинг туёқлари денгизни босиб эзади, Баҳайбат сувларни бир жойга йиғиб қўяди.” Мен буларни эшитдим. Шунда увушди менинг юрагим, Титрай бошлади лабларим, Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим. Аммо мен сабр–тоқат қиламан, Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман. Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто осмонга ҳам қарашга ботинолмай, кўкрагига урганича: — Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! — деб илтижо қиларди. Энди тавба қилинглар, Худога юз буринглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин.
Выбор основного перевода