Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз эса Шомуилга деди: — Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама. Мен уни рад этдим, чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман. Эй Эгам, мени Ўзинг синаб кўриб, билгансан, Қачон ўтириб, қачон туришимни Ўзинг биласан, Ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб оласан, Аммо Мен, Эгангиз, одамнинг юрагини биламан, Унинг ўй–фикрларини текшираман. Қилмишига яраша жазолайман, Қилган ишига яраша тақдирлайман.” Инсон ҳақида Унга бирон гап айтишнинг ҳожати йўқ эди. Чунки инсон дилида нима борлигини У билар эди. Худо инсонларнинг яширин ўй–хаёлларини Исо Масиҳ орқали ҳукм қиладиган кунда буларнинг ҳаммаси аён бўлади. Мен келтирган Хушхабарда ана шулар баён этилган. Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!
Выбор основного перевода