Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар. Эй Раббий, яна нима ҳам дердим, мана, Исроил халқи душманларининг олдига тушиб қочди. Шунинг учун Исроил халқи душманларига бас кела олмаяпти. Чунки уларнинг ўзи ҳам йўқ қилинадиган, Менга бағишланган нарсадай бўлиб қолган. Энди улар душманларига мағлуб бўлиб қочадилар. Менга бағишланган нарсаларни орангиздан йўқ қилмасангиз, Мен сизлар билан бирга бўлмайман. Йўлдан ўтаётганларнинг ҳаммаси уни талади, Қўшни халқларга у масхара бўлди.
Выбор основного перевода