Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, Эгаси Исроилни тарк этди, Суянган Қояси уларни душманга бериб қўйди. Акс ҳолда, бир киши Исроилнинг мингтасини таъқиб қила олармиди?! Икки киши Исроилнинг ўн мингтасини ҳайдай олармиди?! Бундан ғазабланган Эгамиз уларни босқинчилар қўлига бериб, талон–тарож қилдирди ва ён–атрофдаги ғанимларга таслим қилди. Бундан буён Исроил халқи душманларига қаршилик кўрсата олмас эди. Бундан ғазабланган Эгамиз уларни Орам–Нахрайим шоҳи Кушонриштамга тобе қилиб қўйди. Улар саккиз йил давомида Кушонриштамнинг хизматида бўлишди. Бундан ниҳоятда ғазабланган Эгамиз Исроил халқини Филист ва Оммон халқларининг қўлига берди. Аммо ота–боболарингиз ўзларининг Эгаси Худони унутишди. Шунинг учун Эгамиз уларни Хазор шоҳининг лашкарбошиси Сисаронинг, Филистларнинг ва Мўаб шоҳининг қўлига топширди. Улар ота–боболарингиз билан уришишди. Мана Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар бепул сотилган эдингиз, энди пулсиз қутқариласиз.” Ҳа, Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Олдин халқим Мисрга борди. У ерда мусофир бўлди. Кейин Оссурияликлар сабабсиз уларга зулм ўтказди. Сизлар юртингизнинг ҳамма жойида кўп гуноҳлар қилдингизлар. Шунинг учун бойликларингиз ва хазиналарингиз душманларга текин ўлжа бўлади. Ўғил–қизларингизни Яҳудо халқига сотаман, улар эса фарзандларингизни олисдаги бир халққа — Саволикларга сотишади.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.
Выбор основного перевода