Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизларни бошқа халқларнинг орасига тарқатиб юборади. Ўша халқлар орасида айримларингиз омон қоласизлар. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Наслингизни халқлар орасига тарқатаман, Бошқа юртларга уларни сочиб юбораман.” Шундай бўлса–да, Мен саҳрода онт ичдим: сизларни бошқа юртларга қувиб юбораман, халқлар орасига тарқатиб ташлайман, деб айтдим. Баъзилари қиличдан ўтказилади, бошқалари барча юртларга асир қилиб олиб кетилади. Ғайрияҳудийларнинг давру даврони тугамагунча, улар Қуддусни оёқ ости қиладилар. Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Сен туфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз, Бўғизланадиган қўйдай бўлиб қолганмиз.”
Выбор основного перевода