Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрликларни масхара қилдим, уларга мўъжизалар кўрсатдим. Энди сизлар болаларингизга, набираларингизга буларни айтиб берасизлар деб, шу ишларни қилдим. Ана шунда Эгангиз Мен эканлигимни ҳаммаларингиз билиб оласизлар. Болаларингиз сизлардан: — Бу удумнинг маъноси нима? — деб сўраганларида, шундай жавоб беринглар: Ҳар йили байрам кунлари давомида нима учун байрамни нишонлаётганингизни болаларингизга тушунтиришингиз лозим. Уларга: — Мисрдан чиқаётганимизда, Эгамиз бизга кўрсатган чексиз муруввати учун байрамни нишонлаяпмиз, — деб айтинг. Келажакда фарзандларингиз сиздан: — Бу удумнинг маъноси нима? — деб сўрашганда шундай жавоб беринглар: — Эгамиз бизни Мисрдаги қулликдан қудратли қўли билан олиб чиққан. Уларга шундай деб жавоб беринглар: “Биз Мисрда фиръавннинг қуллари эдик. Эгамиз Ўз қудрати билан бизни Мисрдан олиб чиқди. Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қасидаси. Олдинги кунлар ҳақида ўйлаб юрдим, Эски даврларни эслаб юрдим. Буларни айтган эди ота–боболаримиз, Улардан эшитганмиз, биламиз. Миср диёридаги Зўван текислигида, Уларнинг ота–боболари кўз ўнгида Худо мўъжизалар кўрсатганди.
Выбор основного перевода