Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг, Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг. Шунинг учун Масиҳ дунёга келганда Худога шундай деган эди: “Сен қурбонлигу назр истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигидан мамнун бўлмадинг, Итоат қилишим учун Менга бадан ҳозирладинг. Ўшанда дедимки: «Мана, Мен келдим. Муқаддас битикларда Мен ҳақимда ёзилган. Сенинг хоҳишингни адо этиш учун келдим, эй Худойим.»” Шомуил шундай жавоб берди: “Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлардан кўра, Эгамиз итоат этганлардан шод бўлмасми?! Ҳа, итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши, Худога итоаткорлик — қўчқорлар ёғидан аълороқдир. Қурбонликни Сен хоҳламайсан, Қурбонлик куйдирганимда ҳам Сен хуш кўрмаган бўлардинг. Эгам Раббий қулоғимни очди, Мен итоатсизлик қилмадим, Мен Ундан юз ўгириб кетмадим. Зеро, Мен қурбонликни эмас, Раҳм–шафқатни истайман, Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб–билишингни афзал кўраман. Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.
Выбор основного перевода