Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, нажот бер менга, Келгин тезда, эй Эгам, мадад бер менга. Жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! “Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлиб, орқага қайтсин. Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Худо юксалаверсин”, деб доим айтсин. Эҳ, мен ғариб, бечораман, Менга ёрдам беришга шошил, эй Худо! Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Эгам! Мендан узоқ турма, эй Эгам! Кучим манбаи Сенсан! Тез кел, ёрдам бер! Менга ёрдам бергани шошилгин, Эй менинг нажоткорим — Раббий!
Выбор основного перевода