Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Худолар Худоси Эгамиздир! Худолар Худоси Эгамиздир! Унинг Ўзи гувоҳимиз бўлсин. Эгамизнинг Ўзи билади. Бутун Исроил халқи ҳам билсин. Биз қурбонгоҳни Эгамизга қарши бош кўтариб ёки Унга хиёнат қилиб қурганимиз йўқ. Агар шу ниятда қурбонгоҳ қурган бўлсак, энди бизни аяманглар. Шерлар оғзидан қутқаргин мени! Ёввойи буқалар шохидан асрагин мени! Сен илтижоимга жавоб бердинг. Улуғ жамоа ичра Ҳамду сано айтишимнинг сабаби Сенсан. Сендан қўрққанлар олдида онтимни адо этаман. Сенинг содиқ севгингни, эй Эгам, то абад куйлайман, Барча наслларга садоқатингни ўз оғзим билан эълон қиламан. Оғзингдан чиққан барча қоидаларни Ўз оғзим билан эълон қиламан. Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради. Худо қонунни Мусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил Уни бизга танитди. Ўзларингиз биласизлар, мен сизларга бирон фойда келтиришдан ўзимни олиб қочмадим. Балки уйма–уй юриб, таълим бердим, халқ олдида ваъз қилдим. Ахир, мен Худонинг ҳамма мақсадини сизларга баён қилишдан бўйин товламадим. Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ! Бу Хушхабарда ошкор қилинганки, Худо инсонларни имон орқали, ҳа, фақатгина имон орқали оқлайди, чунки Муқаддас битикларда: “Солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади”, деб ёзилган.
Выбор основного перевода