У шундай буюк ишлар қиладики, Уларга инсоннинг ақли етмайди. Худо кўрсатган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқ.
Шукрона айтинг Худога, Фақатгина У буюк ажойиботлар кўрсатади. Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Сенинг ниятларинг, эй Худо, менга қадрлидир, Ниятларингнинг сон–саноғи нақадар кўпдир.
Қумдан ҳам кўп бўларди агар уларни санаганимда, Уйғонганимда қарасам, ҳамон мен билан экансан бирга.