Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Айбларим мени жуда ҳам эзади, Улар жуда оғир юкка ўхшайди. Юрагим титрайди, қувватим кетди, Кўзларимнинг нури адойи тамом бўлди. Сабабсиз мендан нафратланганлар Бошимдаги сочимдан ҳам кўпдир. Кўпчилик сабабсиз менга душмандир, Улар жонимга қасд қилмоқчилар. Мен ўғирламаган нарсаларни улар, Қайтиб бер, деб мени мажбур қилмоқдалар. Адо бўлиши мумкин танаму юрагим, Аммо Сен, эй Худо, қалбимнинг қувватисан, Сен то абад барқарорлигимсан. Мени ўлим тўрлари ўраб олди, Ўликлар диёрининг азоблари бошимга тушди, Мени босди дарду ғам, аламлар.
Выбор основного перевода