Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Довудни жамики душманлари ва Шоулнинг қўлидан озод қилган куни Довуд Эгамизга атаб шу қўшиқни айтди: Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбадидан туриб, овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди. Эгамга юз бурдим, У жавоб берди, Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди. Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади, Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради. Солиҳларнинг қайғулари кўп бўлса, Ҳамма қайғулардан Эгамиз халос қилар. Эгамиз муҳтожларни эшитади, Асир бўлган халқидан нафратланмайди.
Выбор основного перевода