Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен билан бирга олқишланг Эгамни, Биргаликда улуғлайлик Унинг номини. Бу бечора илтижосин Эгамиз эшитди, Барча уқубатлардан уни қутқарди. Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади, Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради. Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди. уни ҳамма кулфатлардан сақлаб қолди. Худо Юсуфни шунчалик доно қилдики, у Миср фиръавнининг илтифотига сазовор бўлди. Фиръавн Юсуфни бутун Миср ва ўзининг хонадони устидан ҳоким қилиб тайинлади. Бутрус шу заҳоти ўзига келиб: “Энди ишончим комилки, Эгамиз Ўзининг фариштасини юбориб, мени Ҳироднинг қўлидан, яҳудий халқининг адоватидан қутқарибди”, деди. Биз Худонинг фарзандлари эканмиз, демак, фарзандлардай Унинг ваъда қилган баракаларига эга бўламиз, Масиҳ билан бирга бу баракаларни баҳам кўрамиз. Биз Масиҳнинг азоб–уқубатларига шерик эканмиз, албатта, Унинг улуғворлигига ҳам шерик бўламиз. Хушхабар туфайли чеккан азоб–уқубатларимни ўзинг биласан. Антиохия, Икония ва Листра шаҳарларида қувғин бўлганим ҳақида эшитгансан. Ҳа, мен қаттиқ қувғинларни бошдан кечирдим! Аммо Раббим Исо буларнинг ҳаммасига қарамай, жонимни омон сақлади. Дарҳақиқат, Исо Масиҳ йўлида тақводор ҳаёт кечирган ҳар бир одам қувғинга учрайди.
Выбор основного перевода