Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар Ер юзидаги жамики инсонлар! Жамики уруғу элатлар Унга сажда қилсинлар!
У бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади.
Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги бир зотни кўрдим. У Азалий Нуронийнинг олдига келди.
Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди.