Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен доим Эгамга кўз тикаман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас. Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Жоним ҳам қувонади. Танам хавф–хатарсиз яшайди. Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан. Менга ҳаёт сўқмоғини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик мени қамраб олади, Менга боқий ҳузур–ҳаловатни Сен берасан. Душманларинг сенга қарши ёмонликни режа қилсалар, Улар сенга қарши фитна қўзғасалар, Ҳеч нарсага эриша олмайдилар. Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади. Қулинг — бобомиз Довуд орқали Муқаддас Руҳинг билан шундай дегансан: «Нега қутуради халқлар?! Нега беҳуда фитна қилар элатлар?! Эгамизга ва Унинг Масиҳига қарши Замин шоҳлари саф тортдилар, Ҳукмдорлар Унга қарши бирлашдилар.»
Выбор основного перевода