Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам — менинг қудратим, қалқонимдир, Юракдан Унга умид боғлаганман. Эгам менга мадад берди, бахтиёрман. Қўшиғим ила Унга шукрона айтаман. Эгамизнинг мурувватини татиб кўр, Эгамиз яхши эканлигини билиб ол. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар. Гапга тушунадиган яхшилик топади, Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади. Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир. Худонинг Ўғлига ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлади. Ўғилни рад этган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазаби остида қолади. токи ҳамма осмондаги Отани ҳурмат қилгандай, Ўғлини ҳам ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади. Худо Муқаддас битикларда шундай деб айтган эди: “Мен Қуддусда бир тош жойлаштиряпман. Баъзилар Унга қоқилиб йиқиладилар, аммо Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Бу тош Исо Масиҳдир. Зеро, Муқаддас битикларда Худо шундай деган: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Танланган, қимматбаҳо тамал тошини. Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Улар тоғу қояларга шундай деб ёлворар эдилар: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Зотнинг назаридан ва Қўзининг ғазабидан бизни яширинг!
Выбор основного перевода