Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўз шоҳини улуғ зафарларга эриштиради, Ўзи танлаган шоҳ Довуд ва унинг наслига То абад содиқ севгисини кўрсатади. Сен солиҳликни севасан, қабиҳликдан нафратланасан. Шу боис Худо сени дўстларингдан устун қилди, Ҳа, Худойинг шодлик мойини сенга суртди. Шоҳлар тўпландилар, Биргалашиб Сион тоғига қарши юрдилар. Уни кўрдилар–у, шошиб қолдилар, Ваҳимага тушиб, қочиб қолдилар. Туғаётган хотин тортгандай дард Ўша ерда уларни титроқ босди. Эй Эгам, душманнинг масхаралашини, Аҳмоқ одамлар Сени ҳақоратлашини ёдингда тут. Душманларинг шовқин–сурони кўтарилаверади, Уларнинг бақир–чақириғини эътиборсиз қолдирма. Фарзийлар эса ташқарига чиқиб, Исони ҳалок қилиш учун тил бириктиришди. Исо фарзийларнинг бу ниятини билиб, у ердан кетди. Бу пайтда бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари Каяфас исмли олий руҳонийнинг саройида йиғилган эдилар. Улар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фитна ўйлаб топдилар. Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ кўтариб олган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари юборган эдилар. Исони қўлга олганлар Уни олий руҳоний Каяфаснинг ҳузурига олиб келдилар. У ерда Таврот тафсирчилари билан йўлбошчилар ҳам йиғилишган эди. Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар. Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб, шундай айтишди: — Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган. Олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди. Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Исо унга: — Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар. Шунда олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай? — У ўлимга лойиқ! — деб жавоб берди улар. Тонг отганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчиларининг ҳаммаси Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар. Улар Исони боғлаб, ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар. Исо ҳоким Пилатнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо. Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади. Шунда Пилат Унга: — Эшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! — деди. Лекин Исо биронта айбловга жавоб қайтармади. Ҳоким бунга қойил қолди. Фарзийлар эса дарров ташқарига чиқиб: “Исони қандай қилиб ўлдирсак экан?” деб Ҳирод тарафдорлари билан тил бириктиришди. Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари буни эшитиб, Исони ҳалок қилиш пайига тушдилар. Бутун халқ Исонинг таълимотига маҳлиё бўлгани учун бош руҳонийлар билан тафсирчилар Ундан қўрқиб қолдилар. Тафсирчилар билан фарзийлар ғазабдан жазаваси тутиб, Исони нима қилсак экан, деб муҳокама қила бошладилар. У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.) Мен сизларга Худодан эшитган ҳақиқатни сўзлаб бердим, холос. Шундай бўлса–да, сизлар Мени ўлдирмоқчисизлар. Иброҳим бундай иш қилмаган.
Выбор основного перевода