Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй шоҳимиз, қўлинг барча душманларингни мағлуб қилади, Ҳа, ўнг қўлинг сендан нафратланганларни мағлуб қилади. Сен зоҳир бўлганинг замон Қизиган тандирдай уларни ёндирасан. Эгамиз Ўз ғазаби билан уларни ютиб юборади, Аланга уларни ёндириб ташлайди. Ўзинг сақла мени, эй Худо! Мен Сенда паноҳ топаман. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг. Худонинг муқаддас тоғи юксак ва гўзалдир, Бутун ер юзига шодлик олиб келадир! Буюк Шоҳнинг шаҳридаги, Унинг шимолидаги Сион тоғи! Эгамиз Шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас. — Демак, Сен Шоҳ экансан–да?! — деди Пилат. — Шоҳ эканимни ўзингиз айтдингиз, — деди Исо. — Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади. Сизларнинг қўлларингиз толиққан, тиззаларингиз букилган, аммо маҳкам туринг.
Выбор основного перевода