Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо мен биламан, Менинг Халоскорим ҳаётдир, Вақти келиб, У мени ҳимоя қилади. Дон ва шароби мўл бўлганлар қувонади, Сен юрагимга ундан ҳам кўпроқ шодлик бердинг. Қалбим сукут сақламай, Сени куйлаб сано ўқисин, Эй Эгам Худо, Сенга то абад шукур айтаман. Сулаймон саноси. Эй Худо, шоҳга адолатингни бергин, Шоҳ ўғлига тўғри ҳукм чиқаришни ўргатгин. Сенинг халқингни у адолат ила ҳукм этсин, Бечораларни у тўғрилик билан ҳукм этсин. Тоғлар халққа роҳат–фароғат олиб келсин, Тепаликлар ҳақиқат самарасини келтирсин. Шоҳ халқнинг қашшоқларини ҳимоя қилсин, Бечораларнинг болаларига нажот берсин, Золимларни эзиб ташласин. Насллар оша қуёшу ой самода тургандай, Унинг умри ҳам шунчалик узоқ бўлсин! Шоҳимиз ўхшасин ўрилган далага, Ёққан ҳузурбахш ёмғирга, Ерни суғорган шаррос ёмғирга. Унинг даврида солиҳ яшнасин, Дунё тургунча мўл–кўлчилик бўлсин. У бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади. Шоҳ олдида чўл қабилалари тиз чўксин, Унинг душманлари тупроқ яласин. Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари, Таршиш шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар. Шава ҳамда Саво шоҳлари Унга ҳадялар келтирсинлар. Ҳамма шоҳлар унга таъзим айласин, Ҳамма халқлар унга хизмат қилсин. Мазлум нола қилганда, шоҳ нажот беради, Мададкори йўқ бечорани у қутқаради. Заиф, бечорага у шафқат кўрсатади, Мазлумларнинг ҳаётини сақлайди. Мазлумларни жабр–зулмдан халос қилади, Мазлумлар қони унинг назарида азиздир. Шоҳнинг умри узоқ бўлсин! Шаванинг олтини уники бўлсин, Халқ доимо у учун ибодат қилсин, Кун бўйи дуо қилиб, Худодан барака тиласин. Юртда дон мўл–кўл бўлсин, Тепаликлар устида дон бошоқлари чайқалиб турсин. Лубнон тоғларида бўлгани каби, ҳосили унумли бўлсин. Даладаги гиёҳлар каби, шаҳарлари одамга тўлсин. Шоҳнинг номи мангу яшасин, Унинг донғи қуёш тургунча бор бўлсин, Барча халқлар у орқали барака топсин, Халқлар уни, бахтиёр, деб айтсин. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга Олқишлар бўлсин. Ажойиб ишлар қиладиган ёлғиз Удир. Эгамизнинг улуғвор номига то абад олқишлар бўлсин, Бутун ер юзи Унинг шуҳрати билан тўлсин. Омин! Омин! Эссай ўғли Довуднинг ибодатлари ниҳоясига етди. Аммо Сенинг ўлик халқинг тирилади, Таналари ўрнидан туради. Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг! Эй Эгамиз, шабнаминг тонгги шабнамга ўхшайди, Замин мурдаларига ҳаёт бағишлайди.
Выбор основного перевода