Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Шоулнинг қабиҳ ниятини эшитиб, руҳоний Абуатарга: — Эфодни бу ерга олиб кел, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди. Сўнг Худога шундай деб илтижо қилди: — Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Аниқ хабар эшитдим: Шоул Кейлахга келиб, шу қулинг сабабли шаҳарни вайрон қилмоқчи экан. Кейлахликлар мени Шоулнинг қўлига тутиб берадими? Бу қулингнинг эшитганлари ростми, Шоул бу ерга келадими? Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, ўтиниб сўрайман, бу қулингга аён эт! — Шоул келади, — деди Эгамиз. — Кейлахликлар мени ва одамларимни Шоулнинг қўлига тутиб берадими? — деб сўради Довуд. — Тутиб беради, — деди Эгамиз. Филистлар келиб, Рафа водийсида ёйилдилар. Довуд Эгамиздан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради. — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни албатта қўлингга бераман. Ўгитларинг билан менга йўл кўрсатасан, Охири мени шон–шуҳрат ила кутиб оласан. Тун бўйи ўзим билан ўзим суҳбат қурдим, Қалбим хаёлга берилиб, руҳим сўраб–суриштирди:
Выбор основного перевода