Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд У ҳақда шундай деган эди: «Мен доим Эгамга кўз тикаман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас. Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Тилим ҳам шод–хуррамдир. Танам умид билан яшайди. Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан. Менга ҳаёт сўқмоқларини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик Мени қамраб олади.» Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни! Ҳа, Унинг Ўзи суянган қоям, нажотимдир. Қалъам Удир, шу боис асло қоқилмасман. Шундай бўлса ҳам, доимо Сен биланман, Сен ўнг қўлимдан ушлагансан. Эгамиз турар йўқсилларнинг ўнг томонида, Уларни ўлимга маҳкум этганлардан қутқармоқ учун.
Выбор основного перевода