Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг Эгамиз Ҳорунга яна деди: “Сизлар Исроил юртида улуш олмайсизлар, халқингиз орасида сизларга бир бўлак ер ҳам берилмайди. Зотан, Исроил халқи орасидаги улушингиз ҳам, мулкингиз ҳам Менман. Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Косамни лаззатли неъматларга лим–лим тўлдирасан. Адо бўлиши мумкин танаму юрагим, Аммо Сен, эй Худо, қалбимнинг қувватисан, Сен то абад барқарорлигимсан. Эй Эгам, Сен менинг хавфсизлигим манбаисан, Каломингга итоат этаман, деб ваъда бераман. Фосиқ шоҳнинг салтанат ҳассаси Солиҳларнинг юртида узоқ қолмайди. Бўлмаса солиҳлар қўлларини ёмон ишларга узатади. Қалбимда айтаман: “Эгамдир менинг бор–йўғим, Шундай экан, ёлғиз Ундадир менинг умидим.”
Выбор основного перевода