Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Дарҳақиқат, Эгамиз Ўз халқини севади, Унга бағишланган одамларни ҳимоя қилади. Улар Эгамизга таъзим қиладилар, Ундан кўрсатмалар оладилар. Ёнимда истиқомат қилсинлар дея, Юртимнинг содиқ одамларига хайрихоҳ бўламан. Тўғри йўлдан юрадиган инсон Менга хизмат қилади. Исо Мартани, унинг синглисини ва Лазарни яхши кўрар эди. Аммо сизлар — танланган бир насл, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган.
Выбор основного перевода