Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳалок қиладиган сўзларни яхши кўрасан, Ёлғончи тилни севасан. Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди. Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар. Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб, шундай айтишди: — Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган. Олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди. Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар–да, аммо берган гувоҳликлари бир–бирига мос келмас эди. Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони ҳоким Пилатнинг олдига келтирдилар. Улар Исони айблай бошладилар: — Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, яъни шоҳман, деб айтиб юрибди. Пилат Исодан: — Сен яҳудийларнинг шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо. Шунда Пилат бош руҳонийларга ва оломонга: — Мен бу Одамни айблашга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, — деди. Аммо улар қаттиқ туриб олдилар: — У Ўз таълимоти билан бутун Яҳудиядаги одамларни қўзғолонга даъват қиляпти. У бу қилмишини Жалилада бошлаганди, энди шу ерга ҳам етиб келибди.
Выбор основного перевода