Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Халқи орасида улардан авлод–зурриёт қолмайди, Улар яшаган жойлар кимсасиз бўлиб қолади. Халқларни Сен ваҳимага солдинг, Қабиҳларни қириб ташладинг. Уларнинг номини бир умрга ўчирдинг. Эй шоҳимиз, уларнинг наслини Ер юзидан қириб ташлайсан, Зурриётини инсоният орасидан йўқотасан. Зотан, Эгамиз яхши кўради адолатни, Тарк этмайди тақводорларни, Уларни то абад ҳимоя қилади, Фосиқлар наслини қириб ташлайди. Солиҳнинг хотираси муборак бўлади, фосиқнинг номи ёддан кўтарилади. Қуйидагилар Сарвари Оламнинг сўзидир. “Мен Бобилга қарши қўзғаламан. Бобилдагиларнинг номини ҳам, қолган–қутганини ҳам, уруғ–аймоғини ҳам йўқ қиламан”, — деб айтмоқда Эгамиз.
Выбор основного перевода