Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқларнинг ёвузлиги барҳам топсин, Солиҳлар барқарор бўлсин. Онгу юракларни синагувчи Сенсан, Эй одил Худо! Тез орада фосиқларнинг куни битади, Сен ҳар қанча қидирмагин, Уларни бу ердан топа олмайсан. Гуноҳкорларнинг ҳаммаси қирилиб битади, Фосиқнинг келажаги барҳам топади. Ғазабинг ила уларни йўқ қилгин, Битта ҳам қолдирмай қириб ташлагин. Шунда эй Худо, Ёқуб насли устидан ҳукмрон эканлигинг Ернинг тўрт томонида маълум бўлади. Эгамни олқишла, эй жоним. Эй Эгам Худо! Сен нақадар буюксан, Шуҳрату улуғворликка буркангансан. “Исроил халқи Менинг фармонимга риоя қилсин, Менинг қонунларимга итоат этсин”, дея Эгамиз мана шуларнинг ҳаммасини қилди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Выбор основного перевода