Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Чақмоқлари оламни ёритади, Замин буни кўриб титрайди. Бутун оламнинг Раббийси олдида, Эгамиз олдида тоғлар мумдай эрийди. Эй Эгам, кўкларни ёриб, пастга тушгин, Тоғларга теккин, улардан тутун чиқсин. Буни кўрганда тоғларни дард тутар, Шиддатли оқим кўпириб оқар. Денгиз тубидан нидо янграр, Денгиз тўлқинлари кўкка интилар.
Выбор основного перевода