Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар бир жониворнинг ҳаётию Инсонларнинг нафаси Унинг қўлидадир. Агар Худо Ўз нафасини Қайтариб олишга қарор қилса, Бутун инсоният бирданига ҳалок бўлган бўларди, Одамзод яна тупроққа қайтган бўларди. Эй Эгам, лутфу караминг билан Мени тоғдай мустаҳкам қилгандинг. Аммо юзингни ўгирганингда, Мен даҳшатга тушдим. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамни мадҳ қил, эй жоним! Сенинг ўткинчи тананг Ернинг тупроғига қайтар, Худо берган руҳинг ҳам Унинг Ўзига қайтар. Сиз ҳаддингиздан ошиб, Самовий Худога қарши бош кўтардингиз! Худо Маъбадининг қадаҳларини ҳузурингизга келтириб, бекларингиз, хотинларингиз ва канизакларингиз билан майхўрлик қилдингиз. Ҳеч нарса кўрмайдиган, ҳеч нарса эшитмайдиган, ҳеч нарса билмайдиган олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошдан ясалган худоларни мадҳ айладингиз. Аммо сизга ҳаёт берувчи ва охиратингизни белгиловчи Худони улуғламадингиз.
Выбор основного перевода