Ғорларида яширин ётган, Инларида кутиб ётган Шернинг болаларини тўйдира оласанми, Она шерга ўлжа топиб бера оласанми?
У ҳайвонларнинг ризқ–рўзини беради, Қарға болалари қағиллаганда уларга озиқ беради.
Ҳа, Эгам менга айтмоқда: “Кучли шер қўйни бўғизлаганда, Чўпонлар шовқин–суронига эътибор бермас, Уларга ҳатто назар ҳам ташламас. Шу сингари, Мен, Сарвари Олам, Сион тоғида — ўша тепаликда Жанг қилишга келаман.