У ер юзига ёмғир ёғдиради, Далаларни суғоради.
Заминни Сен суғориб парваришлайсан, Мўл–кўл қилиб уни бойитасан. Эй Худо, дарёларинг суви лиммо–лимдир, Инсонларни дон–дун билан таъминлашни мўлжаллагансан.
Эгатларини қондириб суғорасан, Баланд жойларини Ўзинг текислайсан, Ёмғир билан тупроғини юмшатасан, Ҳосилига барака берасан.
У самоларни булутлар ила қоплайди, У ерни ёмғир билан таъминлайди, Қир–адирларда ўт–ўлан ўстиради.