Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Худо доно ва қудратлидир, Ким Худога қарши чиқиб, Ундан устун бўлган?! Худо огоҳлантирмай тоғларни ағдаради, Ғазаб алангасида уларни йиқитади. Ерни жойидан қўзғатиб, силкитади, Замин устунларини титратади. Қуёшга амр берса, у нур сочмайди, Юлдузларнинг нурини ўчиришга қодир Худодир У. Айбсизларнинг эҳтиёжи Эгамиз эътиборида, Уларнинг мулки то абад давом этади. Эгамиз яхшидир, Кулфат кунида қўрғондир У, Худода паноҳ топганларни сақлайди У. Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан. Аммо Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди. Бу пойдевор устига шундай сўзлар битилган: “Эгамиз Ўзиникиларни билади” ва “Эгамизнинг номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқлашсин.”
Выбор основного перевода