Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшигингиз кесакисига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар. Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади. Бахтлидир йўллари пок бўлганлар, Эй Эгам, Сенинг қонунинг бўйича юрадиганлар. Амрларинг сўқмоғидан мени етаклагин, Мен ундан лаззат топаман. Амрларингдан лаззат топаман, Мен амрларингни севаман. О, нақадар севаман қонунингни! Кун бўйи хаёлимда тутаман уни. Бутун қалбим билан Худонинг қонунидан завқ оламан. Эй бефаҳм Галатияликлар! Ким сизларни сеҳрлаб қўйди? Ахир, Исо Масиҳнинг хочга михлангани кўз ўнгингизда аниқ тасвир этилмаганмиди?! Сизлардан фақатгина бир нарсани сўраб билмоқчиман! Хўш, сизлар Руҳни қандай қилиб олдингизлар: қонунга амал қилиш орқалими ёки эшитганларингизга ишониш орқалими? Сизлар шунчалик бефаҳммисизлар? Руҳ қудрати билан янги ҳаёт бошлаган экансиз, энди уни ўз инсоний кучингиз билан камолга етказмоқчимисиз? Татиб кўрганларингизнинг ҳаммаси беҳуда кетдими? Наҳотки ростдан ҳам беҳуда кетган бўлса?! Худо сизларга Ўз Руҳини ато этиб, орангизда мўъжизалар яратмоқда. Нима деб ўйлайсиз: У буни қонунга амал қилганингиз учун қиляптими ёки эшитганларингизга ишонганингиз учунми?! Муқаддас битикларда Иброҳим ҳақида шундай ёзилган: “У Худога ишонди, мана шу ишончи учун Худо уни солиҳ деб билди.” Шундан билингларки, ким имонли бўлса, ўша инсон Иброҳимнинг авлоди деб ҳисобланади. Худо даставвал Иброҳимга: “Барча халқлар сен орқали барака топадилар”, деб Хушхабар келтирган. Муқаддас битиклардаги бу сўзлар шуни кўрсатадики, Худо ғайрияҳудийларни имон орқали оқлайди. Шунинг учун ким имонли бўлса, Худога ишонган Иброҳим қатори Худонинг баракасидан баҳраманд бўлади. Қонунга амал қилиш орқали Худони мамнун қилмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси лаънат остидадир. Ахир, Муқаддас битикларда: “Қонун китобидаги амрларнинг ҳаммасини тўлиқ бажармаганлар лаънат остидадир!” деб ёзилган–ку! Шундай экан, кўриниб турибдики, қонунга амал қилиш билан ҳеч ким ўзини Худо олдида оқлай олмайди, зотан, солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади. Қонунни бажариш имонга асосланмаган, қонунда фақатгина амрларнинг ҳаммасини бажарганларга ҳаёт ваъда қилинган. Масиҳ эса бизни қонун лаънатидан халос қилди. У хочга михланганда бизнинг ўрнимизга лаънатланди. Ахир, Муқаддас битикларда: “Ёғочга қоқилган ҳар бир киши лаънатидир”, деб ёзилган–ку! Шу йўсин ғайрияҳудийлар ҳам Исо Масиҳ орқали Худонинг Иброҳимга ваъда қилган баракаларидан баҳраманд бўладилар, биз ҳам имон орқали Худо ваъда қилган Руҳни оламиз. Биродарлар! Ҳаётдан бир мисол келтирай: одамнинг васияти тасдиқлангандан кейин уни ҳеч ким бекор қилолмайди ва унга ҳеч нарса қўшолмайди. Энди эса Худонинг Иброҳимга ва унинг зурриётига берган ваъдаларига қарайлик. Муқаддас битикларда Иброҳимга: “Сенинг зурриётларингга”, деб айтилмаган, аксинча, “Сенинг зурриётингга”, деб айтилган. Бундан кўриниб турибдики, ваъдада кўпчилик эмас, балки бир Киши, яъни Масиҳ назарда тутилган. Шуни айтмоқчиманки, Худо Иброҳим билан аҳд тузгандан сўнг 430 йил ўтгач, қонун берилди. Аммо тасдиқланган аҳдни қонун кучдан қолдирмади, демак, Худонинг ваъдасини бекор қилмади. Агар Худонинг инъоми инсонларнинг қонунга амал қилишига кўра, бериладиган бўлса, демак, ваъдага кўра, берилмайди. Иброҳимга эса Худо Ўз инъомини ваъда бўйича берди. Ундай ҳолда қонун нима учун берилган? Қонун гуноҳкорлигимизни кўрсатиш учун берилган. Иброҳимнинг ваъда қилинган Зурриёти келмагунча, бу қонун жорий бўлиши керак эди. Қонун фаришталар томонидан, бир воситачи орқали халққа берилди. Ваҳоланки, одам бир ўзи иш қилганда, воситачи керак бўлмайди. Танҳо бўлган Худо эса ваъда берганда ҳеч бир воситачисиз беради. Хўш, қонун Худонинг ваъдаларига зидми? Асло! Агар абадий ҳаёт ато қилишга қодир бир қонун берилган бўлса эди, унда шубҳасиз қонунга амал қилиш билан оқланса бўлар эди. Аммо Муқаддас битикларга кўра, бутун борлиқ гуноҳнинг тутқунидир. Шунинг учун ваъда фақат Исо Масиҳга ишониш орқали рўёбга чиқади ва имонлиларга насиб бўлади. Имон йўли аён бўлишидан аввал, биз қонун назорати остидаги тутқунлар эдик. Ўша имон аён бўлишини кутаётган эдик. Бошқача айтганда, қонун Масиҳга бошловчи мураббийимиз эди. Энди эса биз Масиҳга бўлган имон орқали оқланамиз. Имон йўли аён бўлган экан, биз энди мураббийнинг тарбиясида эмасмиз. Энди сизлар Исо Масиҳга бўлган имонингиз орқали Худонинг фарзандисизлар. Сизлар сувда чўмдирилиб, Масиҳ билан бирлашдингиз. Ҳар бирингиз Масиҳга бурканиб олдингиз. Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаммангиз бирсизлар. Сизлар Масиҳники экансизлар, демак Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, берилган ваъданинг баракаларидан баҳраманд бўласизлар.
Выбор основного перевода