Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо фосиқларнинг фаровонлиги ўз қўлининг иши эмас–ку! Фосиқларнинг ўй–хаёлларидан мен жирканаман. Унинг ўртоқлари бадкирдорлардир, У фосиқлар билан вақт ўтказади. Инсонлар қилмишини мен қилмадим, Сенинг амрингга мен итоат этдим, Зўравоннинг йўлларидан ўзимни сақладим. Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида то абад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, Маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай. Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди. Фосиқнинг сўқмоқларига оёқ босма, ёвузлар йўлидан юрма. Солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди, фосиқ эса ўша ерда яшамайди. Такаббур ва мағрурнинг номи “мазахчи”, ҳамма нарсани манманлик билан қилади. Мен хушчақчақ улфатлар даврасида ўтирмадим, Уларнинг хурсандчилигига шерик бўлмадим. Қўлинг остида ёлғиз ўзим ўтирар эдим, Сен мени ғазабга тўлдирган эдинг.
Выбор основного перевода