Такаббурлар ҳузурингда тура олмайдилар, Ҳамма бадкирдорларни Сен ёмон кўрасан.
Эгамиз эса то абад Ўз тахтида ўтиради, У тахтини ҳукм қилиш учун қургандир.
Эгамиз адолатли ҳукми ила Ўзининг кимлигини кўрсатди. Қабиҳлар ўзлари қўйган тузоққа илинди.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Солиҳлар жамоасида бўлганимда, Бутун қалбимдан Эгамга шукур айтаман.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Тақводорлар жамоасига ҳамду сано айтинг.
Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратгандай, У халқларни бир–биридан ажратади.