Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пўтифар кўрдики, Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, ҳар бир қилган ишида унга муваффақият келтиряпти. Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унинг ҳамма ишларида муваффақият келтирарди. Шунинг учун Юсуф масъул бўлган ишларга зиндонбоши аралашмасди. Солиҳлар пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди, Лубнондаги садр дарахтидай юксалади. Меҳнатингиз самарасини ейсиз, Бахтли бўлиб, ҳузур–ҳаловатга етасиз. Бундай киши сув бўйига ўтқазилган дарахтга ўхшайди, Оқар сувлар томон илдиз отади. Куннинг жазирамасидан қўрқмайди, Барглари доим ям–яшил бўлади. Қурғоқчилик келганда ҳам безовта бўлмайди, Мева беришдан тўхтамайди. Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.”
Выбор основного перевода