Майли, солиҳ одам мени ураверсин, Содиқ одам мени тўғриласин, Бошим шундай аъло мойни рад қилмасин. Менинг ибодатим муттасил Бадкирдорларнинг қабиҳ ишларига қаршидир.
Масхара қилувчи танбеҳ берганларни ёқтирмайди, у донолар олдига ҳам бормайди.
Аҳмоққа гап гапирма, у ҳикматли сўзларингни рад этади.
Муқаддас бўлган нарсани кўппакларга берманг, марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг. Акс ҳолда, улар муқаддас нарсаларингизни оёқ ости қилиб, ўзингизни ҳам тилка–пора қиладилар!