Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимўн, сенга шуни айтай: Бутрус исминг “қоя” дегани–ку! Мана шу қоя устига Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман. Ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди. Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир. Бу иморат Раббимиз Исо Масиҳ орқали бир бўлиб, юксалиб боради ва Унга бағишланган муқаддас маъбад бўлади. Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизлар ҳам бу иморатнинг бир қисмисиз. Бу иморатни Худонинг Руҳи Ўзига маскан қилиб олади. Мен яқин орада олдингга бораман деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир. Бироқ Исо Мусодан кўра, кўпроқ улуғворликка лойиқ бўлди. Ахир, уйнинг ўзи эмас, уни қурган одам кўпроқ эътиборга сазовор–ку! Албатта, ҳар бир уйнинг қурувчиси бор, аммо аслида бутун борлиқнинг бинокори — Худо. Мусо содиқ қул эди. У Худонинг бутун халқи орасида энг ишончлиси бўлиб, унинг хизмати келажакда ошкор бўладиган илоҳий ҳақиқатнинг шарпаси эди, холос. Масиҳ эса содиқ Ўғил эди. Унга Худонинг хонадонини бошқариш топширилди. Худонинг хонадони эса бизмиз. Биз фақат жасур бўлиб, умидимизни маҳкам тутишимиз керак. Ахир, биз бу умидимиз билан фахрланамиз. Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар. Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар. Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини ва Худойимга қарашли шаҳарнинг номини ёзаман. Бу шаҳар — Худойим самодан юборадиган янги Қуддусдир. Ғолибнинг пешанасига Мен Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман.
Выбор основного перевода