Фиръавн эса: — Эгангиз ким ўзи?! Унинг сўзига кириб Мен Исроил халқини қўйиб юборайми?! — деди. — Эгангизни танимайман, Исроил халқининг кетишига эса ижозат бермайман.
Мен, Эгангиз Худонинг исмини суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман.
Еб, тўйганингизда, чиройли уйлар қуриб, жойлашганингизда,
мол, қўйларингиз, олтин–кумушингиз ва барча мулкингиз кўпайганда,
гердайиб кетманглар. Сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худони эсингиздан чиқарманглар.