Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо булутларни ёмғир сувига тўлдиради, Булутлар эса сувнинг оғирлигидан йиртилиб кетмайди. Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг? Доно экансан, қани айт–чи! Ер юзининг сарҳадларини белгилаган ким? Ахир, ўзинг биласан–ку! Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди? Денгиз ер тубидан отилиб чиққанда, Дарвозаларни ёпиб, тўсиб қўйган ким? Ахир, Мен булутларни денгизга кийим қилиб қўйдим. Денгизни қалин зулмат билан ўраб қўйган Менман. Осмондаги сувлар узра даргоҳингни қургансан, Булутларни жанг араваси қиласан, Шамол қанотларини миниб кетасан. Шамолларни Ўзингга хабарчилар қиласан, Ловуллаган оловни хизматкорларинг этасан. Ким ҳовучи ила сувларни ўлчаган?! Ким қаричлаб осмонни ўлчаган?! Замин тупроғини ўлчаган борми?! Ким тоғларни тарозида тортиб кўрган?! Тепаликларни тарози палласида тортган?! Эгамиз Самоларни яратган, У Худодир! У ерни барпо қилган, мустаҳкамлаган. Ерни бўш қилиб эмас, Яшашга лойиқ қилиб яратган. У шундай деб айтмоқда: “Мен Эгангизман, бошқаси йўқ. Осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас. Унинг кўзлари оташ алангасидай чақнарди. Бошида кўп тожлари бор эди. Пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилганди.
Выбор основного перевода