Одамнинг қилмишлари унинг назарида тўғри, лекин Эгамиз юракнинг поклигини ўлчайди.
“Қалбимни тозаладим, гуноҳимдан холиман”, деб ким айта олади?!
Улар бошқаларга шундай дейди: «Нарироқ тур, менга тегма, Яна муқаддаслигим юқиб қолмасин.» Буларнинг ҳаммаси кун бўйи ёниб турган олов кабидир. Уларнинг тутуни бурнимни ачитади.
Фарзий ўрнидан туриб, шундай ибодат қилибди: — Худойим, Ўзингга шукур! Чунки мен бошқаларга ўхшаб ўғри, жиноятчи, зинокор ёки манави солиқчидай эмасман.
Сен: «Бойман, ўзимга тўқман, ҳеч нарсадан кам–кўстим йўқ», — дейсан. Аслида эса аянчли, ачинарли аҳволда эканингни, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканингни билмайсан!