Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди.
Эгамизнинг ваъдалари ғоятда покдир, Унинг сўзлари ўчоқда Етти карра тозаланган кумушга ўхшайди.
Эй Худойим! Сенга суяниб лашкарни йўқ қиламан, Сенга суяниб деворлардан ошиб ўтаман.
Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан.