Ҳизқиё Исроил халқининг Худосига — Эгамизга ишонарди. Ҳизқиёгача ҳам, ундан кейин ҳам Яҳудо шоҳлари орасида унга ўхшагани бўлмади.
Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, Шу юртда яшаб, ҳаловат топгин.
Йўлларингни топширгин Эгамизга, Ишон Унга, У мадад беради.
Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин. Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин.