Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, Унинг амрларига қулоқ солмасангиз, бугун сизларга буюраётган йўлдан озсангиз, олдин билмаган худоларга эргашсангиз, лаънати бўласиз. Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг ҳамма амри ва фармонларига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади: Агар пок ва солиҳ бўлсанг, Албатта У сенга қўлини узатиб, Сени ўз ҳаққоний жойингга қайтаради. Фосиқнинг ишлари Эгамизга жирканчдир, солиҳликка интилганни эса У севади. Сарвари Олам айтмоқда: “Бу лаънатни Мен юбордим, у ўғрининг уйига киради. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, ўшанинг уйига киради. Лаънат ўша уйда бўлиб, уни тош ва синчларига қўшиб, бутунлай вайрон қилади.” Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда, устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингизни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингизни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз.
Выбор основного перевода