Самолар бунёд бўлган Эгамизнинг каломидан, Самодаги жисмлар яралган Унинг нафасидан.
Эй Эгам, ишларинг ғоят турли–тумандир! Ҳаммасини донолик ила яратгансан, Замин Сен яратганларинг ила тўладир.
Шукрона айтинг донолик билан самоларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Худо осмонни яратганда, бепоён уммон узра фалакни барпо этганда, мен ўша ерда эдим.