Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман. Бугун мен сизларга бераётган амрларни битта қолдирмай бажаринглар, шунда яшайсизлар, кўпаясизлар. Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, бераман, деб ваъда қилган юртга кирасизлар. Ўша юртни мулк қилиб оласизлар. Мен бугун сизларга: “Эгангиз Худони севинг, Унинг йўлидан юринг, Унинг амрларига, фармонларига, қонун–қоидаларига риоя қилинг”, деб буюряпман. Шунда сизлар яшайсизлар, кўпаясизлар, мулк қилиб оладиган юртингизда Эгангиз Худо сизларга барака беради. Сўзларингни юрагимда асрайман, Токи Сенга қарши гуноҳ қилмайин. Доно бўл, идрокли бўл, уларни унутма, сўзларимдан чиқма.
Выбор основного перевода